Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

47-модда - Тафвиз муовини бирор идорага ёки бирор соҳага хос қилиб қўйилмайди, чунки унинг тайинланиши умумийдир. Шунингдек, у идорий ишлар билан бевосита шуғулланмай, идорий жиҳоз устидан умумий назорат олиб боради.


Танфиз муовини
48-модда - Халифа ўзи учун ижрочи муовинни тайинлайди. Унинг вазифаси идорий ишлардан бўлиб, ҳукм юритишга алоқаси йўқ. Унинг бошқармаси халифанинг ички ва ташқи жиҳатларга тааллуқли қарорларини ижро қилувчи ҳамда шу жиҳатлардан келган маълумотларни унга етказишдан иборат. Демак, бу бошқарма халифа билан ўзгалар ўртасида воситачидир.


49-модда - Танфиз муовинининг мусулмон бўлиши шарт. Чунки у халифанинг аъёнларидандир.


50-модда - Танфиз муовини тафвиз муовини каби халифага бевосита боғланган бўлади ва ҳукм юритиш ишларида эмас, балки ижро қилишда муовин ҳисобланади.

 

Жиҳод амири
51-модда - Жиҳод амирининг идораси қуйидаги тўрт бошқармадан ташкил топади: ташқи ишлар, ҳарбий, ички хавфсизлик ва саноат. Бу бошқармаларни жиҳод амири бошқаради ва назорат қилади.


52-модда - Ташқи ишлар бошқармаси халифалик давлатининг ажнабий давлатлар билан алоқаларига тааллуқли ҳар қандай ташқи ишларга мутасаддийлик қилади.


53-модда - Ҳарбий бошқарма қўшин, шурта, қурол-аслаҳа, зарур воситалар, техника ва бошқалардан иборат қуролли кучларга тааллуқли ишларга мутасаддийлик қилади. Шунингдек, ҳарбий таълим, ҳарбий сафарлар ва қўшинга лозим бўлган исломий ва умумий сақофатларга тааллуқли ҳамда уруш ва урушга тайёрланишга дахлдор ишларга мутасаддийлик қилади.


54-модда - Ички хавфсизлик бошқармаси хавфсизликка тааллуқли барча ишларга мутасаддийлик қилади. Шунингдек, қуролли кучлар ёрдамида давлат хавфсизлигини таъминлайди ва бу ишда шуртани асосий восита қилиб олади.


55-модда - Саноат бошқармаси саноатга тааллуқли барча ишларга мутасаддийлик қилади. Бу ўринда саноат мотор ва асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш, машинасозлик, хомашё ва электроника саноати каби оғир саноат ёки енгил саноат бўладими, бунинг фарқи йўқ. Шунингдек, ҳарбий саноатга алоқадор корхоналарнинг барчаси, шахсий мулк ёки умумий мулк бўлишидан қатъий назар, ҳарбий сиёсат асосига қурилиши лозим.

 

185-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203